Мажбурий тартибда кўчириш ижро ҳаракатлари қонун доирасида тамомланган !

12+
12+

2 часа назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

2 часа назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

2 часа назад

“Youtube” ижтимоий тармоғида “ЖОНИГА НЕГА ҚАСД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛЯПТИ ?ПРОКУРАТУРА НАЗОРАТГА ОЛАДИМИ ?(ШухратЭсанов)” номли видео хабарлар жойлаштирилди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 05.04.2022 йил кунги 3-270/22-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор Мадумарова Муқадасхон Мухторовна, қўшимча қарздорлар Турғунбоев Аброр, Турғунбоева Гулбаҳор, Мадумарова Мадина, Имарова Муқаддамхонлар низоли бўлган Олтиариқ тумани, Жарқўрғон МФЙ, 8 март кўчаси, 31-уйдан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 06.04.2022 йилда Бюронинг Олтиариқ тумани бўлим иш юритувига келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздор М.Мадумарова уйдан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги ижро хужжати билан таништирилиб, хонадондан оила аъзолари билан биргаликда кўчиш, қаршилик кўрсатмаслик юзасидан огохлантирилган. Юқорида кўрсатилган ижро ҳаракатларига қаршиликлар тўлиқ бартараф қилиниб, қарздорларни ва мол-мулклари билан хонадондан мажбурий тартибда кўчирилган ва бу тўғрисида тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикиси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан ижро иши юритиш тамомланган. Шунингдек, 07.08.2022 йил куни М.Мадумарованинг акаси Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон МФЙ, Юксалиш кўчаси, 176-уйда яшовчи Махсудов Тўлқинжон Мухторович томонидан мухрлар бузилиб, мазкур низоли хонадонга ўзбошимчалик билан кириб олганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 09.08.2022 йил куни Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғига қонуний ҳал қилиш учун юборилган. Юқоридаги ҳолат Олтиариқ тумани ИИБ томонидан ўрганилган ва тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Олтиариқ туман судига тақдим қилинган бўлиб, ҳозирда судда муҳокама қилинмоқда.

Название:

Мажбурий тартибда кўчириш ижро ҳаракатлари қонун доирасида тамомланган !

Категория:

Разное