Тўнғиз йилида туғилганлар қандай одамлар? // To‘ng‘iz yilida tug‘ilganlar qanday odamlar?

12+
12+

4 просмотра

22 дня назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

4 просмотра

22 дня назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

4 просмотра

22 дня назад

12 йиллик мучал тақвимининг 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019 ва 2031 йиллари Тўнғиз йилига тўғри келади.Тўнғиз йилида туғилган инсонларнинг кучли томонлари – улар хушмуомала, олижаноб, янгиликларга ошно, ўйлаб иш қилади, меҳнаткаш. Камчиликлари – ҳамма нарсада ўз фойдасини ўйлаши, майда-чуйдаларга жуда катта эътибор бериши. Тўнғиз йилида туғилган инсонлар оилада фаровонлик, фарзандлар таълими учун қайғурадиган кишилар. Улар рўзғорда шинамликка интилади. Кучли ички сезгиси ва ҳамдардлик ҳисси туфайли ишда омадга эришади, атрофини қизиқарли инсонлар билан тўлдиради. Ҳаётий вазиятларда сабрли экани, қатъияти, хотиржам феъли ҳамкасблари орасида қадрланади. Тўнғизлар доим қизиқарли ва самимий суҳбатдошга муҳтож бўладилар. Бу мучал соҳибларининг асосий муаммоси ўзига ишонмаганида. Улар тақдирга ишонадилар, баъзан воқеаларни бўрттириб, тушкунликка тушиб қоладилар. Шундай онларда унга дўстлари ва яқинларининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Севги муносабатларида беқарор, қарама-қарши жинс вакилларни синашни яхши кўрадилар. Тўнғизлар кайфияти тез-тез ўзгариб туради. Улар камбағалликни кўтара олмайди, пули кўпайса ўзини янаям бахтли ҳис қилади. Агар бу инсонларни кайфиятини ёмон ҳолда кўрсангиз, демак, улар ўзига мос бўлмаган даврада ёки ишдан чарчаган. Тўнғиз йилида туғилган эркаклар хушмуомала ва олижаноб рицарлар, аёллар эса таъсирчан хонимлар каби. Бу мучал соҳиблари чиройли дидли, санъатни тушунади, гўзал нарсаларни қадрлай олади. Даромадларга келганда, Тўнғизлар эҳтиёткор. Лекин ўзаро муносабатларда улар содда, ички сезгиларига қулоқ тутмасдан ожизлик қилиб қўядилар. Ҳаммаси тақдирга битилганига ишонганлари ҳаётда барча имкониятларидан фойдалана олмасликларига сабаб бўлади ва илҳомларини сўндиради. Тўнғиз йилида туғилган эркакларнинг ташқи кўринишига жуда эътиборли экани қарама-қарши жинс вакилларининг назаридан четда қолмайди. Яна хушмуомала ва чиройли одоби билан ҳам ажралиб туришади. Улар доим аҳдларини бажарадилар. Ўз шаънини ҳимоя қилади ва бошқаларнинг камчиликларига ҳамкўз юма олади. Тўнғизлар етакчиликка интилмайдилар, ўз кучларига ишонсалар-да, рақобатлашишни исташмайди. Тўнғизлар севгида жуда эҳтиросли инсонлар. Самимийлик, нафисликни жуда қадрлайди. Оилада улар жуфти ва болалари учун ҳамма нарсани қурбон қилишга тайёр. Аммо агар эр-хотин ўртасидаги ҳислар совиса, улар хиёнатга ҳам қадам қўйиши мумкин. Тўнғиз йилида туғилган аёллар хотиржам, ўзларига ишонган ва юмшоқ феълли бўлишади. Яқинларига муносабатда улар доим ғамхўр, қийин вазиятларда суяниш мумкин бўлган кишилар. Уй ишларида эпчил. Ўзларига жуфт танлашда моддий таъминланганлик томонларини эътиборга олади. Тўнғиз йилида туғилган инсонлар оиласига бўлган чексиз муҳаббатга қарамай, уйда қолиб кетишни кўп ҳам хушлашмайди. Улар саёҳат қилишни, табиат қўйнида дам олишни яхши кўрадилар. Машҳурлардан Далай Лама, Генри Форд, Рокфеллер, Рональд Рейган, Хиллари Клинтон, Эрнест Хемингуэй, Лучано Паваротти, Элтон Жон, Стивен Спилберг, Олег Табаков, Аркадий Райкин, Ален Делон, Арнольд Шварценеггер, Марк Уолберглар Тўнғиз йилида туғилган.

Название:

Тўнғиз йилида туғилганлар қандай одамлар? // To‘ng‘iz yilida tug‘ilganlar qanday odamlar?

Категория:

Разное