“Темур тузуклари билимдони” аниқланди
Куч тузилмаларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ходимлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Темур тузуклари билимдони” танловининг Тошкент туман саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент туман Кенгаши ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилган танловда туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Чегара қўшинлари 9207-сонли ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди. Якуни натижаларга кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Жаҳонгир Каримжонов ҳамда Чегара қўшинлари 9207-сонли ҳарбий қисм хизматчиси Шаҳбоз Халиловлар ғолибликка эришиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Ғолибларга Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди. ⏩ Жараён ушбу видеолавҳада.
Название:
“Темур тузуклари билимдони” аниқланди
Категория:
Разное