ХУФТОН НАМОЗИ 4 РАКАТ ФАРЗИ КАНДАЙ УКИЛАДИ? УРГАНАМИЗ

9 подписчиков

12+
12+

22 просмотра

16 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

9 подписчиков

12+
12+

22 просмотра

16 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

22 просмотра

16 дней назад

ХУФТОН НАМОЗИ Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади. ВИТР НАМОЗИ Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади. Қуйидаги тартибда адо этилади: 1. Ният. 2. Ифтитоҳ такбири. 3. Сано. 4. Фотиҳа, зам сура. 5. Руку. 6. Сажда. 7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура. 8. Руку. 9. Сажда. 10. Ўтириб, «Аттаҳийят» дуоси. 11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура. 12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллооҳу акбар», деб қулоқ қоқилади. 13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади. ҚУНУТ ДУОСИ Аллооҳумма иннаа настаъиинука ва нас-тағфирук. Ва нуъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусниий ъалайкал-хойра кулла-ҳуу нашкурука ва лаа накфурук. Ва нах-лаъу ва натруку май-яфжурук. Аллооҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллиий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду наржуу роҳматак(а). Ва нахшаа ъазаабака инна ъазаабака бил-куффаари мулҳиқ. Маъноси: Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истай-миз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз. Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳма-тинг кўп бўлишини сўраймиз, азобингдан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир. 14. Руку. 15. Сажда. 16. Ўтириб «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари. 18. Салом.

Название:

ХУФТОН НАМОЗИ 4 РАКАТ ФАРЗИ КАНДАЙ УКИЛАДИ? УРГАНАМИЗ

Категория:

Разное