Имомиддин Насимий - Кайдасан
ҒАЗАЛЛАР Жонимни ёндирди ҳижрон, Эй Нигорим, қайдасан?! Кўзларим нури, икки оламда ёрим, қайдасан?! Бағримни қон айлади, аччиқ, фироғинг, кел, етиш, Эй лаби ҳасрат, шароби ҳуш қуёрим, қайдасан?! Сабримни яғмолади жушқин, қарорим қолмади, Эй, маним оромим, эй сабру-қарорим, Қайдасан?! Айлади ишқинг мани қалқон, маломат пирима, Эй қоши-кўзи ёлғончи шахриёрим, қайдасан?! Эй, узун шамингдан йироқ тушмишам парвонадек, Ёнаман лайли-наҳор, эй нури-норим, қайдасан?! Илондек юбор сочинг бўйини манга ҳар субҳдан, Шанки ёнди, кетди ҳаддан интизорим, қайдасан?! Сандан ўзга кўнглима йўқдир вафоли ёру-дўст, Эй сафосиз, ҳусни комил ёдигорим, қайдасан?! Ёр учун ҳар кўчада минг бир бўлур душман манга, Эй саводи-аъзами маҳрам ҳожарим қайдасан?! Чун Насимийдир бу кун айёми-ишқинг сарвари, Эй шакар лаб, ёри-ширин рўзғорим, қайдасан?! .... Жаҳонгир Каримов NUR — mening abadiy yo‘ldoshim. Имомиддин Насимий. ... Jahongir Karimov | CLANCY ART Ижро ва ғоя: Жахонгир Каримов Мусиқа: Clancy Art сценарий ва гоя Жахонгир Каримов Видео лоиха муаллифи Жахонгир Каримов монтаж ва AI PromtMaker Жахонгир Каримов Фото: Жахонгир Каримов © 2026 JAHONGIR KARIMOV. All rights reserved. Барча муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган. Рухсатсиз кўчириш ва тарқатиш тақиқланади. #poetry #uzbekistan #rumiy #rumi #masnavi #masnavimanavi #jahongirkarimov #clancyloox #clancyart #murtasim #mistico #love #loverumi #navoiy #navoi #rumi #divanshams #nasimi
Название:
Имомиддин Насимий - Кайдасан
Категория:
Разное